АсосийДунё

АҚШ Президенти Доналд Трамп Ҳиндистон билан савдо битимидан воз кечди

Президент Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечмагунча, битимни маъқулламаслигини айтган.

'АҚШ Президенти Доналд Трамп Ҳиндистон билан савдо битимидан воз кечди'ning rasmi

АҚШ Президенти Доналд Трамп Россия нефтини импорт қилишни тўхтатмагунча Ҳиндистон билан савдо битимини имзолашдан бош тортди. Бу ҳақда “Тҳе Washington Post” хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ давлат котиби ва АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир Трампга Ҳиндистон билан савдо битими лойиҳасини тақдим этган, аммо Президент Ҳиндистон  Россия нефтидан воз кечмагунча, битимни маъқулламаслигини айтган. 

Вашингтон вакиллари Ҳиндистондан Россия нефти масаласида кескинроқ чоралар кўришни талаб қилмоқда. Оқ уй вакили Анна Келли Трамп ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасида “ҳурматга асосланган муносабатлар” мавжудлигини айтган. Давлат департаменти эса “Ҳиндистон кўпроқ иш қилиши керак”лигини таъкидлаган.

Трамп ўзининг Truth Social платформасида Ҳиндистон Россиядан нефть ва ҳарбий маҳсулотларни кўпроқ, АҚШдан эса жуда кам миқдорда сотиб олаётганини ёзган. У шунингдек, Ню-Деҳлининг божхона тўловларини нолга тушириш таклифи “кечикканини” билдириб, АҚШ-Ҳиндистон иқтисодий алоқаларини “фалокат” деб атаган.

“Ахиос” нашрининг ёзишича, АҚШ Европани ҳам Россия энергия ресурсларини импорт қилишни давом эттираётган Ҳиндистон ва Хитойга қўшимча савдо божларини жорий этишга чорламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '26 давлат Украинадаги тинчлик миссиясида иштирок этишга тайёр – Макрон'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:24

    26 давлат Украинадаги тинчлик миссиясида иштирок этишга тайёр – Макрон

    Бироқ миссия фақат ўт очишни тўхтатгандан кейин бошланади.

    'Исроил мудофаа кучлари Ғазони босиб олиш режасининг иккинчи босқичига старт берди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 17:33

    Исроил мудофаа кучлари Ғазони босиб олиш режасининг иккинчи босқичига старт берди

    Бу босқич Ғазо аҳолиси, айниқса Ғазо шаҳрида яшовчи миллионга яқин инсоннинг оммавий кўчирилишига олиб келиши мумкин.

    'Қозоғистон ТИВ раҳбари ҳибсга олингани рад этилди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 16:49

    Қозоғистон ТИВ раҳбари ҳибсга олингани рад этилди

    Orda.kz’даги маълумот рад этилди, нашрга нисбатан судга мурожаат қилиниши мумкин.

    'Қозоғистон ТИВ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда.'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 15:36

    Қозоғистон ТИВ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда.

    Маҳаллий ОАВларга кўра, вазир ШҲТ саммитидан қайтгач, ўз уйида қўлга олинган.

    'Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги таклифини рад этди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 14:51

    Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги таклифини рад этди

    Португалиялик мутахассис таклиф этилган шартларни ўз мақсадларига мос деб топмади.

    'Туркия зилзиладан жабрланган Афғонистонга 25 тонна ёрдам юборди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 10:45

    Туркия зилзиладан жабрланган Афғонистонга 25 тонна ёрдам юборди

    Ёрдам таркибида бошпана воситалари, озиқ-овқат ва гигиеник маҳсулотлар бор.