АсосийДунё

Туркия зилзиладан жабрланган Афғонистонга 25 тонна ёрдам юборди

Ёрдам таркибида бошпана воситалари, озиқ-овқат ва гигиеник маҳсулотлар бор.

'Туркия зилзиладан жабрланган Афғонистонга 25 тонна ёрдам юборди'ning rasmi

Туркия Афғонистоннинг Кунар вилоятида содир бўлган ҳалокатли зилзила оқибатларини юмшатиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами йўллади. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

25 тоннадан ортиқ юк ҳарбий самолёт орқали Қайсеридаги Эркилет аэропортидан Афғонистонга етказилди.

Ёрдамни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, AFAD ва Қизил Ярим Ой жамияти биргаликда тайёрлаган. Юк таркибидан вақтинчалик бошпана учун анжомлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари ва зарур ашёлар ўрин олган.

Маълумот учун, 31 августга ўтар кечаси Афғонистон шарқида 6,0 магнитудали кучли зилзила юз бериб, 1400 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди, минглаб киши тан жароҳати олди, 5 мингдан ошиқ уй вайрон бўлди. Қобил шаҳри халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраган эди.

    Бошқа янгиликлар