АсосийДунё

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашишини маълум қилди

Аммо мулоқот қачон бўлиши аниқ айтилмади.

'Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашишини маълум қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин кунларда Россия раҳбари Владимир Путин ва Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот ўтказишини билдирди.

“Президент Путинга алоҳида хабарим йўқ. У менинг позициямни яхши билади. Путин барибир Украинадаги уруш бўйича қарорга келади. Биз ундан ёки мамнун бўламиз, ёки йўқ. Агар мамнун бўлмасак, нима бўлишини ўзингиз кўрасиз”, — деди Трамп Польша президенти билан учрашувда.

Шунингдек, АҚШ етакчиси бугун Парижда Европа давлатлари раҳбарлари билан учрашув ўтказадиган вақтда Зеленский билан ҳам телефон орқали суҳбатлашишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар