АсосийДунё

Одамлар нега хабар ўқимаяпти?

Дунёда янгилик ўқийдиганлар сони кескин камайди.

'Одамлар нега хабар ўқимаяпти?'ning rasmi

Дунё бўйича кўплаб инсонллар янгиликларни ўқишдан атайлаб воз кечмоқда. Бугун бундай қилаётганлар сони респондентлар орасида рекорд даражага – 40 фоизга етган. 2017 йилда бу кўрсаткич 29 фоиздан ошмаган. Бу ҳақда Оксфорд университети қошидаги Reuters журналистикани ўрганиш институти тадқиқот ўтказган.

Маълум қилинишича, бу бўйича сўровнома ўтказилган, сўровнома натижаларига кўра кўпчилик янгиликлардан воз кечиш сабабини кайфиятга салбий таъсири, узлуксиз хабар оқимидан чарчаш, урушлар ва фалокатларга ортиқча эътибор қаратилиши ҳамда воқеаларга таъсир қила олмасликдан келиб чиқадиган ожизлик ҳисси билан изоҳлаган.

Тадқиқот иштирокчиларидан бири Мардетт Берр 8 йил аввал янгиликларни ўқишни бас қилганини, шундан бери доимий хавотир ҳисси йўқолиб, уйқуси яхшиланганини айтган. Британиялик Жулиан Беррет эса пандемия даврида атайлаб ахборот майдонини тарк этган. У барча ОАВ иловаларини ўчириб ташлаган ва ҳатто Реддитъда янгиликлардан воз кечишнинг ижобий ҳамда салбий томонларини муҳокама қиладиган гуруҳ ҳам очган.

“Шунга қарамай, ҳамма фойдаланувчилар ҳам бундай кескин қадамга тайёр эмас. Айримлари фақат сарлавҳаларни кўриш билан чегараланади, бошқалар эса диққат билан танлаб олинган ОАВга обуна бўлиб, ҳафтасига бир марта умумий маълумотларни ўқийди”, дейилади хабарда.

Тадқиқот ҳаммуаллифлари ва “Янгиликлардан қочиш” китоби муаллифларининг қайд этишича, янгиликлардан қочиш одатда ёшлар, аёллар ва паст ижтимоий-иқтисодий қатламлар орасида кўпроқ учрайди. Бундан ташқари, бу кўрсаткич мамлакатга ҳам боғлиқ. Масалан, Буюк Британияда 46 фоиз, АҚШда эса 42 фоиз фуқаролар янгиликлардан қочмоқда.

    Бошқа янгиликлар