АсосийДунё

Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий қилинди

Ушбу ўзгартиришлар Россия Федерацияси Солиқ кодексига киритилган бўлиб, 1 сентябрдан эътиборан кучга кирди.

'Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий қилинди'ning rasmi

Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий этилди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Росиияда 1 сентябрдан бошлаб қўшимча давлат божлари жорий қилинган бўлиб, буларга  рўйхатдан ўтказиш, миграция ҳисоби ва меҳнат фаолиятига рухсат бериш билан боғлиқ тўловлар ҳам киради.

Булар орасида чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга патент бериш ёхуд қайта расмийлаштириш учун 4200 рубль, ишлаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун 4200 рубль бож мавжуд.

Шунингдек, ишлаш учун рухсатнома дубликатини бериш, мигрант ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ишлаш учун рухсатномасидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш ёки патент дубликатини бериш учун 2100 рубль миқдорида бож белгиланган.

Чет эллик ходимларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар дубликатларини бериш, шунингдек уларга ўзгартиришлар киритиш учун 2100 рубль, чет эл фуқаросининг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш муддатини узайтириш учун 1000 рубль ва турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун 500 рубль миқдорида давлат божи жорий этилган.

Таъкидланишича, ҳукумат давлат божларининг янгиланиши мигрантларнинг ўзларини ҳам ҳужжатларга ва уларнинг амал қилиш муддатларига янада масъулиятлироқ ёндашишга ундашини кутмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистонда вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:27

    Покистонда вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

    Маҳаллий полиция вакили маълум қилишича, минтақа ҳокимиятига қарашли вертолёт янги учиш-қўниш йўлагига қўнишга уринганда қулаб тушган.

    'Гиёҳвандлик сабаб ҳар куни 6 киши вафот этмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:49

    Гиёҳвандлик сабаб ҳар куни 6 киши вафот этмоқда

    30 ёшгача бўлганлар орасида ўлим даражаси 14 фоизга ошган.

    'ЕИ Украинага узоқ муддатли ёрдам кўрсатишда молиявий танқисликка дуч келмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:14

    ЕИ Украинага узоқ муддатли ёрдам кўрсатишда молиявий танқисликка дуч келмоқда

    Европа Иттифоқи Киевни қўллаб-қувватлаш учун 60 миллиард евро зарурлиги айтилмоқда.

    'Буюк Британия Фаластинни расман тан олдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:17

    Буюк Британия Фаластинни расман тан олдими?

    Исроилнинг Ғарбий Соҳилда қурилиш режаларига қарши чиққан Лондон Фаластин масаласида қатъий позициясини билдирди.

    'Уман шаҳрига зиёрат сафарига тақиқ қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:25

    Уман шаҳрига зиёрат сафарига тақиқ қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда

    Украина хавфсизлик сабаблари туфайли чет элликларнинг “Рош ҳа-Шана” байрамида Уман шаҳрига келишини чеклаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Афғонистон шарқида кучли зилзила: камида 500 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:57

    Афғонистон шарқида кучли зилзила: камида 500 киши ҳалок бўлди

    Покистон чегараси яқинида юз берган 6,0 магнитудали зилзила юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.