АсосийДунё

USAID расман ёпилдими?

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги фаолияти тугатилганини расман эълон қилди.

'USAID расман ёпилдими?'ning rasmi

Бу ҳақда у X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Рубионинг айтишича, USAIDнинг асосий дастурлари Давлат департаменти тасарруфига ўтказилгач, агентликни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Агентликни тугатиш жараёнини Бюджет ва бошқарув бошқармаси директори Рассел Воут бошқаради.

Рубио постида шундай ёзди: “Президент Трамп билан суҳбатда мен ҳазиллашиб, тўртта ишим борлигини айтдим. У эса менга: ‘Улардан бирини дўстим Рассел Воутга бер’, деди”.

Давлат котиби USAID ёпилиши орқали 2025 йилнинг январидан бошлаб америкалик солиқ тўловчилар учун ўнлаб миллиард доллар маблағ тежалгани ҳақида ҳам айтди.

Аввалроқ Илoн Маск — президент Трамп томонидан бюджет харажатларини оптималлаштириш бўйича комиссия раҳбари этиб тайинланган — USAIDни тугатиш устида ишлаётганини билдирган эди. Март ойида агентлик дастурларининг 80 фоиздан ортиғи расман тўхтатилгани эълон қилинган.

Шунингдек, USAID раҳбарияти ходимларга бош офисда сақланаётган барча махфий ҳужжатларни йўқ қилишни буюргани айтилмоқда. Бу қарор АҚШ Сенатида саволлар ва суд ишларига сабаб бўлган.

USAIDнинг ёпилиши АҚШнинг халқаро ёрдам сиёсатида муҳим бурилиш сифатида баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.