Украинанинг Киев шаҳри 28 август тонгида Россия томонидан кенг кўламли ҳаво ҳужумига учради. Расман тасдиқланган маълумотларга кўра, камида 12 киши ҳалок бўлган, улар орасида 2, 14 ва 17 ёшли уч нафар бола ҳам бор. Яна 45 киши тан жароҳати олган.
Зеленский бу ҳужумни “Россиянинг музокара ўрнига яна баллистик ракеталарни танлагани” сифатида баҳолаб, халқаро ҳамжамиятни жавоб қайтаришга чақирди.
“Бу ҳужум – дунё бўйлаб сулҳ ва дипломатияни талаб қилаётганларга очиқча жавобдир. Россия музокара столига эмас, урушга содиқ қолмоқда”, — дея ёзди Зеленский ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ҳужум оқибатида Киевнинг шарқий ҳудудида беш қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушган. Уч киши вайроналар остидан тирик ҳолда чиқарилган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Август ойида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокараларга қарамай, бомбардимонлар вақтинча тўхтаган эди. Аммо ушбу кечаги ҳужум Россиянинг позицияси ўзгармаганини кўрсатди.
Зеленский Хитойдан ҳам аниқ позиция билдиришни сўради. Чунки Хитой илгари уруш кенгайишига қарши чиққан эди. Шу орада, Путин келаси ҳафта Пекинда ўтадиган ҳарбий парадда Си Сизинпин билан қатнашиши кутилмоқда.