АсосийДунё

Жанубий Кореяда 50 ёшли эркак ўз оила аъзоларини бўғиб ўлдирди

Прокуратура ўлим жазосини талаб қилган бўлса-да, суд эркакка умрбод қамоқ жазоси тайинлаган.

'Жанубий Кореяда 50 ёшли эркак ўз оила аъзоларини бўғиб ўлдирди'ning rasmi

Жанубий Кореяда эркак ўз оиласининг 5 нафар аъзосини ўлдириб, умрбодга қамалди.

Сувон тумани судига кўра, 50 ёшлар атрофидаги Ли фамилияли эркак ота-онаси, рафиқаси ва икки қизига олдин седатив (ухлатувчи, тинчлантирувчи) дорилар бериб, кейин бўғиб ўлдирган. У гиёҳванд моддалар назорати қонунини бузганликда ва қасддан одам ўлдирганликда айбланмоқда.

Прокуратура ўлим жазосини талаб қилган бўлса-да, суд эркакка умрбод қамоқ жазоси тайинлаган. Билдирилишича, Ли тадбиркор бўлиб, унинг миллиардлаб вон қарзи бўлган.

    Бошқа янгиликлар