Янги тартибга кўра, 14 ёшдан кичик қизлар бошига рўмол ўрашига йўл қўйилмайди. Қоидага амал қилинмаса, тегишли чоралар кўрилади.
Австрия ёшлар ишлари вазири Клаудия Плаколмнинг таъкидлашича, бу тақиқ диний эътиқодга қарши эмас, балки ёш қизлар учун рўмол мажбурий бўлмаслиги кераклиги ҳақида.
Унинг айтишича, ислом динида ҳам бу ёшдаги қизлар учун бундай талаб мавжуд эмас.
Вазирнинг сўзларига кўра, зарур ҳолларда қизларга психологик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, ота-оналар билан тушунтирув ишлари олиб борилади.