АсосийДунё

Россияда ҳарбий заводдаги портлашда 20 киши ҳалок бўлди

Бу охирги 4 йил ичида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган иккинчи йирик портлаш ҳисобланади.

'Россияда ҳарбий заводдаги портлашда 20 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Россияда “Эластик” порох заводида портлаш юз берди, натижада 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РБК маълум қилди.

Маълум қилинишича, портлаш 15 август куни эрталаб содир бўлган. Портлаш оқибатида бино тўлиқ вайрон бўлган.

Ёнғин кейинчалик  тротил сақланадиган омборга ҳамда 152 миллиметр калибрли ўқ-дорилар ишлаб чиқарадиган иккинчи цехга ҳам ўтган. Умумий ҳисобда торт бино бутунлай вайрон бўлган.

Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. Воқеа бўйича Россия Жиноят кодексининг 217-моддаси 3-қисми (хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларини бузиш оқибатида одамлар ҳалок бўлишига сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳалок бўлганлардан ташқари, 154 киши жароҳат олган, улардан 31 нафар бемор Рязан ва Москва шифохоналарида даволанмоқда.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Расмий маълумотга кўра, вайрон бўлган 3000 квадрат метр майдоннинг ярми тозаланган. Итлар ёрдамида барча биноларда тирик қолганларни излаш ишлари олиб борилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.

    'Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:01

    Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди

    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини маълум қилди.

    'АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги зиддият қачон тугайди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:13

    АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги зиддият қачон тугайди?

    Трамп Эронга қарши операция қанча давом этишини очиқ айтди.

    'АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 17:45

    АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот

    АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон атрофидаги кескин вазият фонида жамоатчилик эътиборини тортган баёнотлар билан чиқиш қилди.