Ўзбекистонда 2004–2006 йилларда туғилган бир неча ёшлар “Телеграм” ва “Инстаграм” орқали тақиқланган террористик ташкилотлар тарғиботи билан шуғуллангани аниқланди.
Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, улар ИШИД ва “Туркистон ислом ҳаракати”га оид материалларни тарқатиб, ёпиқ гуруҳларда экстремистик ғояларни ёйишган.
Шунингдек, Суриядаги қуролли тўқнашувларга қўшилиш ниятида “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳид” каби шиорларни ҳаётий мақсад сифатида кўрсатишган.
Тезкор тадбирлар давомида улар ушланди ва қонуний чоралар кўрилди. Мутасаддилар интернетдаги шубҳали саҳифалардан огоҳ бўлишга, ёт ғояларга алданмасликка чақиради.