АсосийДунё

Туркияда ўртача умр кўриш давомийлиги неча йилга етгани айтилди

Мамлакатда аёллар эркакларга нисбатан ўртача 5 йилга кўпроқ умр кўради.

'Туркияда ўртача умр кўриш давомийлиги неча йилга етгани айтилди'ning rasmi

Туркия статистика институти эълон қилган 2022–2024-йилги “Ҳаёт жадваллари” ҳисоботига кўра, мамлакатда туғилган чақалоқ учун ўртача умр кўриш давомийлиги 78,1 йилни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич аввалги даврга нисбатан ошган.

Аёллар учун кутилаётган умр 80,7 йил бўлса, эркаклар учун бу рақам 75,5 йилни ташкил қилмоқда. 65 ёшга етган бир шахс учун эса ўртача 18 йил умр қолган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, инсоннинг таълим даражаси ошган сари умр кўриш давомийлиги ҳам ортмоқда. Олий маълумотли 30 ёшдаги шахслар, ўрта таълимдан паст бўлганларга қараганда, ўртача 5 йил кўпроқ яшаши мумкин.

Соғлом умр кўриш давомийлиги эса ўртача 57,6 йил деб баҳоланган. Қизиғи шундаки, бу борада эркаклар (58,9 йил) аёллардан (56,3 йил) кўпроқ соғлом умр кўриши қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар