АсосийДунё

Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

'Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди'ning rasmi

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси авиаёнилғи нархларининг кескин ошиши сабаб ёзги мавсумда 20 мингта қисқа масофали рейсни қисқартиришини маълум қилди, дея хабар бермоқда Zamon.uz.

Компания баёнотига кўра, АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро фонида авиаёнилғи нархлари икки бараварга ошган, бу эса айрим парвозларнинг чекланишига олиб келган.

Қайд этилишича, бошқа авиакомпаниялар, жумладан Air France-KLM ва Delta Air Lines ҳам айрим рейсларни вақтинча бекор қилган ёки харажатларни қоплаш мақсадида чипта нархларини оширган.

Мутахассислар можаро давом этар экан, рейслар қисқариши ва авиачипталар нархининг яна ошишини истисно этмаяпти.

Маълумотларга кўра, Европага етказиб бериладиган авиаёнилғининг қарийб ярми Форс кўрфази минтақасига тўғри келади. Асосий таъминот йўли ҳисобланган Ҳормуз бўғози орқали ташувлар Эрон томонидан чеклангани нархларнинг ошишига таъсир кўрсатган.

Шунингдек, Қувайтдаги Ал-Зоур нефтни қайта ишлаш заводи Европа авиаёнилғи импортининг тахминан 10 фоизини таъминлайди.

Халқаро энергия агентлиги ўтган ҳафта Европада авиаёнилғи захиралари қисқа муддат ичида тугаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Шу билан бирга, айрим ҳукуматлар ва авиакомпаниялар ҳозирча таъминотда жиддий узилишлар кузатилмаётганини билдирган.

Lufthansa Европа йўналишлари қисқартирилишини тасдиқлар экан, узоқ масофали халқаро рейслар сақланиб қолишини маълум қилди. Компания ушбу чоралар орқали тахминан 40 минг метрик тонна авиаёнилғини тежашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ авиакомпания Европадаги CityLine қисқа масофали парвоз дастурини ёпишни тезлаштириши ва 27 та самолётни эксплуатациядан чиқаришини билдирган эди. Бунга юқори ёнилғи нархлари ҳамда меҳнат низолари сабаб бўлаётгани қайд этилган.

Компания маълумотига кўра, рейсларни қисқартиришнинг дастлабки 120 таси аллақачон амалга оширилган бўлиб, улар орасида Франкфуртдан Полша ва Норвегияга йўналишлар ҳам бор.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.