АсосийЖиноят

“Тавҳид ва жиҳод катибаси” тарафдори 8,5 йилга қамалди

Фуқаро террорчилик гуруҳи аъзолари билан алоқа ўрнатиб, қуролли тўқнашувларда иштирок этиш мақсадида жиҳод қилишни режалаштирган.

'“Тавҳид ва жиҳод катибаси” тарафдори 8,5 йилга қамалди'ning rasmi

1997 йилда туғилган андижонлик фуқаро террорчилик ғояларини тарғиб қилгани, жиноий молиялаштиришда иштирок этгани ва хорижий жангарилар сафида жиҳод қилмоқчи бўлгани учун озодликдан маҳрум этилди.

Андижон туманида яшовчи фуқаро 2023 йилдан бошлаб “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ХТТ (халқаро террористик ташкилот) медиа тарғиботчилари таъсирига тушган.

У ташкилотнинг диний ақидапарастлик, ҳижрат ва жиҳод ҳақидаги ғояларини қўллаб-қувватлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

Фуқаро террорчилик гуруҳи аъзолари билан алоқа ўрнатиб, қуролли тўқнашувларда иштирок этиш мақсадида жиҳод қилишни режалаштирган.

Шунингдек, 2023–2024 йилларда криптовалюта ва банк карталари орқали 2912 АҚШ доллари ҳамда 4,19 миллион сўм маблағни ХТТ аъзоларига жўнатган.

У икки маротаба Туркия орқали Сурияга ўтишга уриниб, натижа чиқмагач, Афғонистондаги “Ислом жиҳоди иттиҳоди” террор ташкилотига қўшилишни мақсад қилган. Аммо 2024 йил ноябрь ойида Эрон орқали ўтиш пайтида ушланиб, қўлга олинган.

Андижон тумани суди томонидан у Жиноят кодексининг 155-2, 155-3, 244-1 ва 244-2-моддалари билан айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда МИБ ходимлари қарзни ундириш учун қиз бола ролига кирди'ning rasmi

    Жиноят 01.08.2025 20:02

    Андижонда МИБ ходимлари қарзни ундириш учун қиз бола ролига кирди

    Алиментчи бугун, 1 август куни “учрашув”га келган вақтида қўлга олинган.

    'Андижонда МИБ ходимлари қарзни ундириш учун қиз бола ролига кирди'ning rasmi

    Жиноят 01.08.2025 20:02

    Андижонда МИБ ходимлари қарзни ундириш учун қиз бола ролига кирди

    Алиментчи бугун, 1 август куни “учрашув”га келган вақтида қўлга олинган.

    'Тошкентда ҳовлисига наша эккан эркак ушланди'ning rasmi

    Жиноят 30.07.2025 18:19

    Тошкентда ҳовлисига наша эккан эркак ушланди

    Фуқаро хонадонида бўйи 90 сантиметрдан 1,5 метргача бўлган 28 туп гиёҳвандлик воситалари етиштирилаётгани аниқланган.

    'Республиканинг уч ҳудудида мансабдорлар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 29.07.2025 10:55

    Республиканинг уч ҳудудида мансабдорлар пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор қамалди'ning rasmi

    Жиноят 25.07.2025 20:05

    Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор қамалди

    6 йилга озодликдан маҳрум этилган мансабдордан давлат фойдасига катта миқдорда зарар ва жарима ундирилиши ҳам белгиланди.

    'Тошкентда россиялик журналист ҳалок бўлган меҳмонхона эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

    Жиноят 25.07.2025 15:47

    Тошкентда россиялик журналист ҳалок бўлган меҳмонхона эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Уларнинг айбловлари ноқонуний савдо фаолияти ва божхона қоидаларини бузиш билан боғлиқ.