АсосийДунё

Энди Россияда мигрантлар таксичилик қила олмайдими?

Тақиқ айнан енгил автомобилларни ижарага олган муҳожирларга тегишли.

'Энди Россияда мигрантлар таксичилик қила олмайдими?'ning rasmi

Россиянинг йирик шаҳарларидан бири бўлган Санкт-Петербургда таксопаркларга патент асосида фаолият юритадиган чет элликларни ишга олиш тақиқланган. Бу ҳақда шаҳар матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, енгил автомобилларни ижарага олган муҳожирларга тегишли.

“Ушбу қарор таксичилик соҳасида хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш ва Россия Федерацияси фуқаролари учун қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган. Амалдаги меҳнат муносабатларини якунлаш ҳамда ўз фаолиятини амалга ошириш учун янги ходимларни жалб қилиш имконини берувчи 3 ойлик ўтиш даври назарда тутилган”,— дейилади хабарда.

Маълумот учун, Россияда чет эл фуқаросининг патенти – бу мамлакат ҳудудида қонуний ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир. 

Бундан ташқари, аввалроқ Россия Давлат Думаси депутатлари мигрантларнинг хорижга юборадиган пул маблағларига чеклов қўйишни таклиф қилганди.

Ушбу таклифга кўра, агар мигрант ўз расмий даромадидан ортиқча миқдорда пул жўнатмоқчи бўлса, у даромадларини тасдиқловчи молиявий декларацияни тақдим этиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.