Наманган вилояти Миришкор МФЙда икки нафар мактаб ўқувчиси Шимолий Фарғона каналига чўмилишга тушиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда 2009 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро – ўғил болани қидириш ишлари олиб борилмоқда. Хабарларга кўра, чўкиб кетган болаларнинг бири 25 июль куни топилган.
“Ҳозирги кунда Наманган, Чуст ва Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлимлари ёнғин қутқарувчилар томонидан сувусти ва бошқарма ёнғин қутқарув отряди ғаввослари томонидан сувости қидирув ишлари давом эттирилмоқда”, — дейилади хабарда.