АсосийЖамият

Наманганда юк машинаси савдо дўконини ёриб ўтди

ЙТҲ оқибатида юк автомашинаси ва савдо дўконига моддий зарар етган.

'Наманганда юк машинаси савдо дўконини ёриб ўтди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Чуст туманида юк машинаси савдо дўконига бориб урилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 23 июль куни соат 18:00 да юз берган. Howo русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси “Чуст-Қорақўрғон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган ва “Янгичак” МФЙ марказида жойлашган савдо дўконига бориб урилган.

ЙҲХБ берган маълумотга кўра, ЙТҲ оқибатида юк автомашинаси ва савдо дўконига моддий зарар етган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар