АсосийДунё

Юрий Дудь давлатга хиёнат қилишда гумон қилинмоқда

Журналист 20 йиллик қамоқ жазоси билан таҳдид қилинди.

'Юрий Дудь давлатга хиёнат қилишда гумон қилинмоқда'ning rasmi

Россиялик таниқли журналист Юрий Дудьга нисбатан “давлатга хиёнат” моддаси бўйича текширув бошланиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги ёзмоқда.

“Юрий Дудьнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 275-моддаси – давлатга хиёнат – аломатларига эга бўлиши мумкин. Узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган”, – дейилади хабарда.

Агар журналистга нисбатан юқорида келтирилган моддага асос иш қўзғатилса у 20 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

Маълум қилинишича, бу баёнот Дуднинг АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Маcфол билан олиб борган интервьюси эълон қилинганидан кўп ўтмай пайдо бўлган. Аммо Дуд мазкур ҳолатга ҳануз жавоб бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати Дудьни “хорижий агент” деб эълон қилган, сўнгра у мазкур мақом билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаганликда айбланган эди. Журналистга нисбатан ҳибсга олиш буйруғи чиқарилган ва у халқаро қидирувга берилган.

Журналист Россиянинг Украинага бостириб кирганидан сўнг, 2022 йилда Испанияга кўчиб ўтган эди. Сўнгги йилларда у бир неча бор расмий босимларга учраган.

2023 йил ноябрь ойида Виктория ва Вадим Тсигановлар билан интервьюсидан сўнг, унга нисбатан “армияни обрўсизлантириш” бўйича текширув ўтказилган, 2022 йил ёзида эса “гей-пропаганда” моддаси бўйича жаримага тортилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Франциянинг Фаластинни тан олиш қарори нимани англатади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:12

    Франциянинг Фаластинни тан олиш қарори нимани англатади?

    Макроннинг Фаластинни давлат сифатида эътироф этиш тўғрисидаги қарори келажакда маълум оқибатларга олиб келиши мумкин.

    'Россияда ўзбекистонлик мигрант 50 ёшли ногиронни ўлдириб қўйди'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 22:04

    Россияда ўзбекистонлик мигрант 50 ёшли ногиронни ўлдириб қўйди

    Мигрантга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ҳибсга олинган.

    'Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошини ошириш учун ЕИдан молиявий ёрдам сўрамоқчи'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 21:23

    Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошини ошириш учун ЕИдан молиявий ёрдам сўрамоқчи

    Бу ташаббус кўпроқ аскарларни ёллашга ёрдам бериши кутиляпти.

    'Саратовда кўп қаватли уй портлади'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 20:48

    'Қодиров Бодрумда аҳволи оғирлашиб, касалхонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 17:53

    Қодиров Бодрумда аҳволи оғирлашиб, касалхонага ётқизилди

    Россия Чеченистон раҳбарлигидаги эҳтимолий ўзгаришларга тайёрланмоқда.

    'Туркияда нефть қудуғида йирик ёнғин юз берди'ning rasmi

    Дунё 25.07.2025 10:57

    Туркияда нефть қудуғида йирик ёнғин юз берди

    Ҳодиса ортидан 8 киши жабрланган.