12 июль куни Беларус ҳаво кучларига қарашли Ми-24 вертолёти Украинага йўналган Россия дронини уриб туширди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармасига таяниб, маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ўша пайтда Беларус ҳаво ҳудудида камида учта Россия учувчисиз учоқ қурилмаси бўлган.
Беларус ҳаво мудофаа кучларига қарашли вертолёт ҳаво маконини назорат қилиш вазифасини бажараётган пайтда “Гербера” туркумидаги зарба берувчи дронни аниқлаб, уни йўқ қилган.
Дроннинг парчалари Гомел вилояти ҳудудига тушгани айтилмоқда.