Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНWТО) 2024 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, дунёнинг энг оммабоп йўналиши — Франция бўлиб, мамлакатга бир йил ичида 102 миллиондан ортиқ сайёҳ келган.
Энг кўп ташриф буюрилган шаҳарлар сифатида Париж ва Лазурний соҳил шаҳарлари тилга олинмоқда.
Иккинчи ўринда Испания жой олди — 93,8 миллион меҳмон. Аммо бу мамлакатда маҳаллий аҳоли массавий туризмга қарши норозилик намойишларини ўтказмоқда. Учинчи ўринни эса АҚШ эгаллаган — 72,4 миллион сайёҳ.
Германия эса энг кўп ташриф буюриладиган давлатлар ичида тўққизинчи ўринни банд этган. БМТ ҳисоботи Германияда сайёҳларни шаҳарлар хилма-хиллиги ва тарихий обидалар — хусусан, Колн собори ҳамда Неушвайншҳтейн саройи жалб қилаётганини қайд этади.
Энг машҳур 10 йўналиш қуйидагича:
1. Франция
2. Испания
3. АҚШ
4. Туркия
5. Италия
6. Мексика
7. Хитой
8. Буюк Британия
9. Германия
10. Япония