АсосийДунё

12 миллион снаряд, 30 минг аскар: КХДР Россиянинг янги уруш иттифоқчисига айланди

КХДР томонидан Россияга юборилган ҳарбий юк контейнерлари сони 28 мингдан ошган.

'12 миллион снаряд, 30 минг аскар: КХДР Россиянинг янги уруш иттифоқчисига айланди'ning rasmi

Шимолий Корея Россияга Украинадаги уруш давомида 12 миллиондан ортиқ артиллерия снаряди етказган. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбий разведкаси тайёрлаган ҳисоботга таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, КХДР томонидан Россияга юборилган ҳарбий юк контейнерлари сони 28 мингдан ошган. Бу контейнерлар асосан 152 мм калибрдаги ўқ-дорилар билан тўлдирилган.

Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг айтишича, бугунги кунда Россия армиясидаги йирик калибрли снарядларнинг ярми Шимолий Корея ишлаб чиқарган.

Уруш бошида “снаряд танқислиги”дан шикоят қилган Россия бу борада КХДР билан иттифоқни чуқурлаштиргани кузатилмоқда.

2024 йилда Москва ва Пхенян ўртасида ҳарбий ҳамкорликни назарда тутувчи стратегик шериклик шартномаси имзоланган.

Унга кўра, томонлар ҳарбий ёрдам беришга мажбур. Бундан ташқари, Пхенян яқин ойларда Россиянинг Украинадаги ҳужумларини қўллаб-қувватлаш учун 25 мингдан 30 минггача аскар юборишни режалаштирмоқда.

Россия расмийлари эса бу ҳарбий алоқаларни очиқ тасдиқламаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.