АсосийДунё

Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди

Тожикистонда 13 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилаётгани айтилмоқда.

'Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди'ning rasmi

Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди. Бу ҳақда Khaama Press нашри хабар берди. 

Нашр манбаларига кўра, Тожикистон ҳукумати афғонистонлик қочқинларни, жумладан, яшаш рухсатномасига эга бўлган ва иммиграция бўйича аризаларининг кўриб чиқилишини кутаётганларни қўлга олиш ва депортация қилиш кампаниясини бошлади

"Сўнгги ҳафталарда Тожикистон хавфсизлик кучлари ҳар куни ўнлаб афғонистонликларни, асосан эркакларни ҳибсга олмоқда. Улар иш жойларидан олиб кетилмоқда, оила аъзолари эса бу ҳақда хабарсиз қолмоқда", дея хабар бермоқда Khaama Press.

Маълумотларга кўра, Тожикистонда 13 мингдан Афғонистон фуқароси истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти “Толибон” ҳаракати 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келгач, мамлакатдан қочган собиқ амалдорлар ва ҳарбийлардир.

"Тожикистоннинг афғонистонликларни оммавий равишда чиқариб юбориш ҳаракати минтақавий тенденсиянинг бир қисми бўлиб, Эрон ва Покистон ҳукуматлари ҳам худди шундай чораларни кўрмоқда", дейилади Khaama Press хабарида. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 19:43

    Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда

    Ушбу ташаббус Екатеринбургда очилаётган Ҳиндистон консуллиги томонидан қўллаб-қувватланди.

    'Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 19:21

    Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди

    Киевдаги олий ўқув юртларидан бирининг собиқ талабаси ва унинг отаси қўлга олинган.

    'АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 19:17

    'Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 18:34

    Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди

    Ғарбий Европанинг катта қисмлари ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чеккан 10 кунни қамраб олди.

    'Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 17:37

    Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди

    Ҳалокат ортидан ўлим ва оғир жароҳатлар бор.

    'Ҳиндистонда жодугарликда айбланган оила ваҳшийларча ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 16:45

    Ҳиндистонда жодугарликда айбланган оила ваҳшийларча ўлдирилди

    Тахминан 50 кишилик оломон 50 ёшли эркак ва унинг 70 ёшли онаси, рафиқаси ҳамда икки нафар вояга етган фарзандини ёвузларча ўлдирилган.