АсосийДунё

Путин Зелениский билан учрашмоқчими?

Россия етакчиси Украина билан учинчи раунд музокараларни, ҳатто етакчилар даражасида ҳам ўтказишга тайёр.

'Путин Зелениский билан учрашмоқчими?'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин ва бошқа расмийлар Украина билан учинчи раунд музокараларни, ҳатто етакчилар даражасида ҳам ўтказишга қарши эмас. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан TRT Haber телеканалига берган интервьюсида эълон қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина учун тинчликка энг яқин бўлган пайт Истанбулдаги музокаралар эди. Россия ҳозирда музокараларнинг учинчи раундига тайёр ва қарши томоннинг жавобини кутмоқда.

 

Раҳбарлар учрашуви билан боғлиқ янгилик шуки, аввалгига нисбатан ҳамма, жумладан, жаноб Путин ҳам ҳозирги суҳбатдошлари билан учрашишда муаммо кўрмаяпти. Жаноб Трамп, Путин ва Зеленский бизнинг президентимиз мезбонлигида учрашишида муаммо йўқ, деди Фидан.

 

Истанбул нималарга гувоҳ бўлди?

 

2025 йил 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина делегациялари Туркия иштирокида учрашув ўтказган. Бу 2022 йилдан бери икки давлат ўртасидаги илк тўғридан-тўғри музокара бўлган. Мазкур учрашув олдидан Путин тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилган.

 

Бунга жавобан Зеленский Россия билан музокараларга тайёрлигини тасдиқлаган ва 15 май куни Путинни Туркияда шахсан кутишини айтган. Украина президенти берган ваъдаси устидан чиқиб, музокаралар учун Истанбулга ташриф буюрган. Бироқ Россия президенти музокарлар учун Туркияга бормаган.

 

28 май куни Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп иштирокида Путин билан учрашишга тайёрлигини билдирган. Бироқ июль ойига келиб, бундай учрашув ҳали амалга ошгани йўқ.

 

2 июнь куни Истанбулда музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтган. Учрашувда асирлар ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашиш бўйича келишувга эришилган. Туркия ва Украина ташқи ишлар вазирлари президентлар даражасидаги учрашув зарурлигини таъкидлаганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:26

    Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди

    Тожикистонда 13 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилаётгани айтилмоқда.

    'Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:43

    Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда

    Ушбу ташаббус Екатеринбургда очилаётган Ҳиндистон консуллиги томонидан қўллаб-қувватланди.

    'Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:21

    Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди

    Киевдаги олий ўқув юртларидан бирининг собиқ талабаси ва унинг отаси қўлга олинган.

    'АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:17

    'Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:34

    Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди

    Ғарбий Европанинг катта қисмлари ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чеккан 10 кунни қамраб олди.

    'Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:37

    Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди

    Ҳалокат ортидан ўлим ва оғир жароҳатлар бор.