Испаниянинг шимоли-шарқида жойлашган Каталония минтақасида кучли ўрмон ёнғинлари юзага келиб, катта майдонларни қамраб олди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари берган маълумотларга кўра, ёнғиндан зарар кўрган умумий майдон 5000 гектардан ошган. Ёнғинларни ўчиришда юзлаб ўт ўчирувчилар ва қутқарув хизматлари жалб қилинмоқда. Воқеа жойидан одамлар хавфсиз ҳудудларга кўчирилган, айрим йўллар вақтинча ёпилган.
Об-ҳаво шароити — кучли шамол ва қуруқ иқлим — ёнғин тарқалишини янада тезлаштираётгани айтилмоқда.
Расмийлар аҳолини ҳушёр бўлишга ва хавфсизлик қоидаларига амал қилишга чақирмоқда.