АсосийДунё

Калифорниядаги пиротехника омборида кучли портлаш содир бўлди

Ҳозирда маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда.

'Калифорниядаги пиротехника омборида кучли портлаш содир бўлди'ning rasmi

Калифорния штатининг Ёло округига қарашли Эспарто шаҳрида пиротехника воситалари сақланадиган омборда ёнғин чиқди.

Ёнғин вақтида бир нечта портлашлар содир бўлди ва биноларнинг катта қисми зарарланган. Бу ҳақда “Zamon.uz” маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳавода бир неча юз килограммгача пиротехника портлаб, тутун осмонга 5 километргача кўтарилган. Кучли портлашдан сўнг, бинода яна бир нечта портлашлар қайд этилган.

Бир неча соат ичида қутқарувчилар оловни тўхтата олмаган. Маълум қилинишича, аланга 40 та футбол майдонига тенг майдонни қамраб олган. Ўчиришга авиация жалб қилинган.

Маҳаллий ҳокимият яқин атрофдаги аҳоли пунктларида шошилинч эвакуация эълон қилди. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган, портлаш сабаби эса, аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар