АсосийДунё

Туркияда оммавий жанжал вақтида йигитни фургон босиб кетди

Ҳодиса оқибатида оғир жароҳатлар олган қамоқхона қўриқчиси ҳаётдан кўз юмган.

'Туркияда оммавий жанжал вақтида йигитни фургон босиб кетди'ning rasmi

Туркиянинг Мардин вилоятидаги Мидят туманида юз берган даҳшатли ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлди. Жумҳурият бульварида икки гуруҳ ўртасида содир бўлган муштлашув ва пичоқбозлик вақтида, қочиб кетаётган 42 ёшли қамоқхона қўриқчиси Фарук Акиш мувозанатини йўқотиб, йўлга қулаб тушди. Шу пайт ҳаракатланаётган микроавтобус уни босиб кетган. Бу ҳақда “Zamon.uz” хабар бермоқда.

Воқеа хавфсизлик камералари томонидан қайд этилган. Видеоёзувда Фарук Акишнинг тўсатдан йиқилиб, микроавтобус ғилдираклари остида қолиб кетгани аниқ кўринади. Шундан сўнг дарҳол воқеа жойига тиббий ёрдам кўрсатиш бригадаси ва полиция етиб келган.

Акишга ҳодиса жойида тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва у Мидят давлат касалхонасига олиб борилган. Бироқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, оғир жароҳатлар олган Акиш ҳаётдан кўз юмган. Отопсиядан сўнг марҳумнинг жасади дафн қилинган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, муштлашув тадбиркор ва унинг ходимлари ўртасида номаълум сабабга кўра бошланган. Полиция воқеани ҳар томонлама тергов қилмоқда. Микроавтобус ҳайдовчиси ҳибсга олинган, транспорт воситаси ва унинг давлат рақами аниқлаштирилмоқда.

Расмийлар ушбу ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов бошлаган бўлиб, айбдорлар жавобгарликка тортилиши таъкидланмоқда. Мардин аҳолиси орасида бу воқеа кенг муҳокамага сабаб бўлган, айниқса жамоат хавфсизлиги ва оммавий воқеаларда тартибни таъминлаш масалалари бўйича саволлар туғилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:48

    Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади

    Депутатлар давлат тилини қўллаш билан боғлиқ айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади.

    'Эроннинг ядро иншоотлари тўлиқ йўқ қилиндими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:27

    Эроннинг ядро иншоотлари тўлиқ йўқ қилиндими?

    Қўшма штатлар етакчиси буни иддао қилмоқда.

    'Эрон Магатэ билан ҳамкорликни тўхтатди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:10

    Эрон Магатэ билан ҳамкорликни тўхтатди

    Эрон парламенти халқаро босимларга қарши кескин қарор қабул қилди.

    'Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:20

    Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

    Унинг ноқонуний даромадлари давлат хазинасига олиб қўйилган.

    'Россия Украинага баллистик зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:47

    Россия Украинага баллистик зарба берди

    Днепрда камида 9 киши, Днепропетровск вилоятининг Самара шаҳрида яна икки киши ҳалок бўлди.

    'Эрон генерали АҚШ ва Исроилга огоҳлантириш берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:30

    Эрон генерали АҚШ ва Исроилга огоҳлантириш берди

    У “Сулҳни бузсангиз, жавоби кутилганидан оғир бўлади”, дея таъкидлаган.