Эрон Ислом Республикаси АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд ҳарбий базасига бир неча ракета йўллади. Бу ҳақда “Axios”ва “Reuters”нашрлари ишончли манбаларга таяниб хабар берди.
Маҳаллий вақт билан кечаси Доҳа осмонида портлашлар овози эшитилган. Гувоҳларнинг айтишича, бу товушлар ҳаво мудофааси тизими — PVO ишга тушганидан далолат беради.
“Axios” маълумотига кўра, Эрон томонидан жами 10 га яқин ракета учирилган. Улардан асосий қисми АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд базасини нишонга олган. “
“Йнет”нашрининг ёзишича, яна бир ракета АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига йўналтирилган.
Теҳрон зарбаларни АҚШнинг Эрондаги “тинч атом объектларига” қарши ҳаракатларига жавоб сифатида изоҳлаган. Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (КХИР) бу ҳолатни “халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши” дея атади.
Ҳужум фонида Ироқда жойлашган АҚШ базаларида максимал жанговар ҳолат эълон қилинди. Бундан ташқари, Қатар ва БАА ўз ҳаво ҳудудларини ёпган. Бу эса минтақадаги кескинлик янада ортаётганидан далолат беради.
Расмий АҚШ томони ҳозирча воқеага муносабат билдирмаган.