АсосийЖамият

"Прописка"дан ўтган ҳудуддагина "такси"чилик қилиш мумкинми?

Кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу хабарга Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов изоҳ берди.

'"Прописка"дан ўтган ҳудуддагина "такси"чилик қилиш мумкинми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар фақат ўзининг пропискадан ўтган ҳудудидагина таксичилик қилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга кўра, йўналишсиз такси фаолиятини лицензиялаш транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъий назар, такси ҳайдовчиси танловига кўра лицензия талабномасида кўрсатган ўзини-ўзи банд қилиш ҳудуди бўйича амалга оширилади.

Яъни, такси ҳайдовчисининг автомобили қайси ҳудудда рўйхатдан ўтганидан қатъий назар ўзи хоҳлаган ҳудудда фаолият юрита олади.

Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси дастлаб ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва бунда такси фаолиятини амалга ошириш ҳудудини ўзи танлайди. Шундан сўнг, лицензия олиш учун композит ариза топширади.

Иккинчидан, йўналишсиз такси лицензия варақасида кўрсатилган (ўзи танлаган) ҳудудда ва ёндош ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) фаолият кўрсатиши лозим.

Яъни, чеклов лицензияда кўрсатиладиган ҳудуд учун ўрнатилган. Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси ўзи танлаган Тошкент шаҳрида фаолият юритиши учун лицензия олганидан сўнг фаолиятини Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятида олиб боришига рухсат этилади.

Учинчидан, автомобилнинг давлат рақами қайси ҳудудга оид бўлса, лицензия фақат айнан шу ҳудуд учун берилиши лицензия талаб ва шарти ҳисобланмайди.

Яъни, автомобилнинг бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтказилганлиги лицензия беришни рад этиш учун асос бўлмайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда иккита "Дамас" тўқнашиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:59

    Андижонда иккита "Дамас" тўқнашиб кетди

    19 ёшли ҳайдовчи ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган машинани қувиб ўтмоқчи бўлган.

    'Тошкентда "Тез ёрдам" машинаси ва Spark ўртасида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:33

    Тошкентда "Тез ёрдам" машинаси ва Spark ўртасида ЙТҲ содир бўлди

    ЙТҲ тафсилотлари ҳақида маълумот берилди.

    'Тошкентда қалбаки қуйма олтин сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:19

    Тошкентда қалбаки қуйма олтин сотаётганлар қўлга тушди

    Улар 2,06 кг "тилла"ни 70 минг долларга пулламоқчи бўлган.

    'Қорақалпоғистонда фуқаронинг машинасидан 50 кг "опий" моддаси топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг машинасидан 50 кг "опий" моддаси топилди

    Ушбу гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан олиб келинган бўлган.

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:13

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    14 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '“Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:56

    “Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”

    Сув бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видеоёзувларни тақдим этганларни рағбатлантириш билан белгиланган тартиблар ичимлик ёки маиший эҳтиёж учун ишлатиладиган сув истеъмолига тааллуқли эдими? Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳавотирларга расмий изоҳ берилди.