АсосийЖамият

Тошкентда Telegram орқали наркотик сотган “наркомагазин” фош этилди

Пойтахтда наркотик ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган Telegram-бот фаолиятига чек қўйилди.

'Тошкентда Telegram орқали наркотик сотган “наркомагазин” фош этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тадбирлари доирасида навбатдаги “наркомагазин” фаолиятига барҳам берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор-қидирув хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур онлайн дўкон махсус Telegram-бот орқали наркотик ва психотроп моддаларни сотиш билан шуғулланган. Унда жами 1538 нафар обуначи мавжуд бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ноқонуний фаолият фош этилди ва тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Тошкентда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди

    Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими хусусий клиника раҳбаридан пул олиб, ваъдасини бажармаган вақтида ушланди.

    'Жиззахда ҳайдовчи эшакни юк машинасига боғлаб судради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Жиззахда ҳайдовчи эшакни юк машинасига боғлаб судради

    Зарафшон туманида ҳайдовчи эшакни юк машинаси орқасига боғлаб, бир неча юз метргача судраб боргани акс этган видео тарқалди.

    'Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:08

    Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан қулаб тушди

    Измир шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик аёл кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан тушиб кетиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

    '200 км/соатдан ортиқ тезликда юриб, ижтимоий тармоқда мақтанган йигитлар 15 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2026 15:47

    200 км/соатдан ортиқ тезликда юриб, ижтимоий тармоқда мақтанган йигитлар 15 суткага қамалди

    Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомобилни 200 км/соатдан ортиқ тезликда бошқарган йигитлар қонун олдида жавоб берди.

    'Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2026 13:55

    Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

    18-19-март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел оқимлари юзага келиши мумкин.