АсосийЖамият

Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Ҳужжат 2026 йил 17 июндан кучга киради.

'Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди'ning rasmi

Адлия вазирлиги сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайдиган этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 17 июндан кучга киради.

Маълум қилинишича, янги қоидаларга кўра, сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқувчилар ва улардан фойдаланувчилар бир қатор асосий тамойилларга амал қилиши шарт. Улар орасида қонунийлик, шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш устуворлиги, тушунарлилик, масъулият ва назорат каби талаблар бор.

Шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланишда адолатлиликни таъминлаш, камситишга йўл қўймаслик, очиқлик ва шаффофликни сақлаш, маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда технологияларнинг ишончли ва хавфсиз бўлиши ҳам асосий тамойиллар сифатида белгиланган.

Қайд этилишича, мазкур этика қоидалари сунъий интеллектдан фойдаланишда инсон ҳуқуқлари ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Тошкентда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди

    Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими хусусий клиника раҳбаридан пул олиб, ваъдасини бажармаган вақтида ушланди.

    'Жиззахда ҳайдовчи эшакни юк машинасига боғлаб судради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Жиззахда ҳайдовчи эшакни юк машинасига боғлаб судради

    Зарафшон туманида ҳайдовчи эшакни юк машинаси орқасига боғлаб, бир неча юз метргача судраб боргани акс этган видео тарқалди.

    'Тошкентда Telegram орқали наркотик сотган “наркомагазин” фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Тошкентда Telegram орқали наркотик сотган “наркомагазин” фош этилди

    Пойтахтда наркотик ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган Telegram-бот фаолиятига чек қўйилди.

    'Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:08

    Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан қулаб тушди

    Измир шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик аёл кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан тушиб кетиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

    '200 км/соатдан ортиқ тезликда юриб, ижтимоий тармоқда мақтанган йигитлар 15 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2026 15:47

    200 км/соатдан ортиқ тезликда юриб, ижтимоий тармоқда мақтанган йигитлар 15 суткага қамалди

    Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомобилни 200 км/соатдан ортиқ тезликда бошқарган йигитлар қонун олдида жавоб берди.

    'Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 16.03.2026 13:55

    Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

    18-19-март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел оқимлари юзага келиши мумкин.