АсосийСиёсат

Президент мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказди

Йиғилишда нималар муҳокама қилинди?

'Президент мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказди'ning rasmi

Бугун, 3 март куни Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.Бугун, 3-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Юртимиз мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш масалалари, шунингдек, жорий йил 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.

Дунёда кескинлик ва можаролар ўчоқлари сақланиб қолаётгани, геосиёсий рақобат кучайиб, янги хатар ва таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани таъкидланди. Айрим минтақалардаги ҳарбий ҳаракатлар жиддий гуманитар ва иқтисодий оқибатларга олиб келаётган нотинч халқаро вазият шароитида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мудофаа вазири қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, қисм ва бўлинмаларни тезкор тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий-маъмурий секторлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси ва жанговар ҳаракатлар тажрибасини ўрганиш, ҳарбий бошқарув ва тайёргарлик тизимига замонавий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, қўшинлар самарадорлигини ошириш учун янги технологиялар, жумладан, учувчисиз тизимлар ва рақамли бошқарув ечимларини кенг қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, ҳарбий-маъмурий секторлар, полигонлар, таълим муассасалари ва моддий-техник таъминот объектлари инфратузилмасини замон талаблари асосида модернизация қилиш ҳамда ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни изчил давом эттириш, илмий тадқиқот ишларини кучайтириш, замонавий қурол-яроғ ва технологияларни ўзлаштиришга қаратилган дастурларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбари Қуролли Кучларни янада ривожлантириш ва мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 14:28

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди

    Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва замонавий техникаларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

    'Бешта давлат Ғазога қўшин юборади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 04:59

    Бешта давлат Ғазога қўшин юборади

    Қозоғистон ҳам Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида хизмат қилиш учун қўшин юборишга тайёрлигини билдирди.