30 апрель куни Кўксарой қароргоҳида ўтган маросимда Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди. Фахрий қоровул саф тортди, ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.
Шундан сўнг етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашди.
Маросим якунида биргаликда суратга тушилди ва олий даражадаги музокаралар бошланди.















