Жиззах вилоятида юк машинаси ҳайдовчисининг эшакни транспорт воситаси орқасига боғлаб судраб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 14 март куни соат 11:30 лар атрофида Зарафшон туманида содир бўлган. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи эшакни юк машинасига боғлаб, 150 метрдан ортиқ масофага судраб борган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи ушбу ҳаракатини транспорт воситасидаги техник носозлик билан изоҳлаган. Унинг айтишича, шу сабабли эшакни боғлаб, ҳаракатни давом эттиришга мажбур бўлган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Юк машинаси эса жарима майдончасига жойлаштирилган.






