Ангрен шаҳрида ёш боланинг итлар томонидан ўлдирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ёлғон, дея ёзмоқда Ekolog.uz.
Ҳақиқатда бола йиқилиб, бошини уриб вафот этган. Шу ортиқ фейк хабар бошпанасиз ҳайвонларга нисбатан қирғин бошланишига сабаб бўлди.
Ангрен шаҳрида ёш боланинг дайди итлари томонидан ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар ўз исботини топмади. Болажон ҳақиқатда йиқилиб, боши тошга урилган. Онаси шундай дейди: “Мен ўлдирилаётган итларнинг гуноҳини бўйнимга тушишини истамайман.”
Расмий идоралар итлар томонидан бола ҳалок бўлганини тасдиқламади. Агар шундай бўлганида, тиббий экспертиза хулосаси аллақачон эълон қилинарди. Шу сабабли ОАВ ва блогерлар томонидан тарқатилган хабар фейк бўлиб чиқди.
Бошпанасиз итларга нисбатан қирғин аллақачон бошланган. Гувоҳларнинг айтишича, одамлар тайёқ ва бошқа нарсалар билан жониворларни ваҳшийларча ўлдирмоқда. Энди эса навбат мушукларга ҳам етган — улар ҳам отиб ўлдирилмоқда.
Мутахассислар шуни таъкидлайдики, мушуклар шаҳар ва қишлоқларнинг санитари ҳисобланади. Улар йўқ қилинса, сичқон ва каламушлар сони ортади.
Ҳуқуқ-тартиб идоралари, Тошкент вилояти ва Ангрен шаҳар ҳокимияти бу ваҳшийликни тўхтата оладими?






