Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар беришича, Қарши шаҳрида яшовчи 26 ёшли Р.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва фойдаланиш) билан қидирув эълон қилинган.
Қидирувдаги эркак яшириниш учун ташқи кўринишини ўзгартириб, аёллар кийимини кийган. У патруль-пост ходимларида шубҳа уйғотиб, текширув жараёнида шахси аниқланди ва қидирувда экани маълум бўлди. Ҳозирда Р.Ж. вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида юзини бурқа билан тўсиб юрган эркак ҳам қўлга олинган ва жавобгарликка тортилибди.






