АсосийЖамият

“Бузиб ташла!” — Бухоро ҳокимининг видеоси юзасидан ҳокимлик изоҳ берди

Муносабатда Бухоро вилояти ҳокимлиги “бузиб ташла” сўзи нотўғри талқин этилганини айтмоқда.

'“Бузиб ташла!” — Бухоро ҳокимининг видеоси юзасидан ҳокимлик изоҳ берди'ning rasmi

22 май куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро шаҳридаги 2-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганиш учун боради. Айни ҳолат акс этган видеолавҳа тез орада ижтимоий тармоқларда тарқалиб, ҳокимнинг “бузиб ташла” деган ибораси катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлади.

Видеода ҳоким кескин оҳангда “бузиб ташла!” дея кўрсатма бермоқда. Бу жумла айрим фойдаланувчилар томонидан “ҳоким хусусий боғчаларни бузишни буюрмоқда” деган мазмунда талқин қилинади. Ҳодиса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин мунозараларга сабаб бўлади — айримлар бу ҳолатни мансабдор шахс томонидан ўзбошимчалик, деб ҳисоблайди, бошқалар эса бу ижтимоий объектларни ҳимоя қилишга қаратилган чорадир, деган фикрда.

Шу фонда Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди. Расмий баёнотда айтилишича, ҳокимнинг сўзлари хато талқин қилинган.

“Тармоқларни ларзага солган видеолавҳада тилга олинган "бузиб ташла" жумласида айнан ўша боғча ҳудудида тегишли рухсатларсиз, хуфиёна, ноқонуний кириш-чиқиш йўлагини бартараф этилиши назарда тутилган”, дейилади баёнотда.

Ҳокимликка кўра, бу объектлар давлат боғчасига туташ бўлган ҳудудда жойлашган ва улар томонидан рухсатсиз, ноқонуний фаолият юритилган. Жумладан, умумий овқатланиш объекти эгаси боғча ҳудудида ноқонуний кириш-чиқиш йўлагини очган ва бу ҳолат ҳокимнинг эътирозига сабаб бўлган.

Баёнотда таъкидланишича, 1961 йилда қурилган, ҳозирда таъмирталаб ҳолга келган боғчада капитал таъмирлаш ишлари маҳаллий бюджет ҳисобидан олиб борилмоқда. Ҳоким эса мазкур ишларни тезлаштириш, хавфсизлик чоралари ва тартиб-интизомни таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқ берган.

“Ижтимоий тармоқ фаоллари айнан шу жумлани "ҳоким хусусий боғчаларни бузишни буюраяпти" тарзида муҳокама қилишмоқда. Бу эса ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади ҳокимлик изоҳида.

Аммо расмий изоҳлар ҳамон барча эътирозларга барҳам бергани йўқ. Баъзи фойдаланувчилар ҳокимнинг кескин оҳангда сўзлаганини мутасаддиларнинг фуқаролар билан мулоқот маданиятига зид деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда мулк дахлсизлиги ва қонуний тадбиркорлик фаолиятининг ҳимояси борасидаги муаммолар ҳақида ҳам баҳслар давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:13

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    14 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '“Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:56

    “Қўшнингни видеога ол, 925 минг сўм ишла!”

    Сув бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видеоёзувларни тақдим этганларни рағбатлантириш билан белгиланган тартиблар ичимлик ёки маиший эҳтиёж учун ишлатиладиган сув истеъмолига тааллуқли эдими? Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳавотирларга расмий изоҳ берилди.

    'Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келмоқда'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:31

    Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келмоқда

    Гидромет аҳолидан ҳаво ҳарорати кескин ошган кунларда эҳтиёт чораларига амал қилишни сўрамоқда.

    'Газ ва электр энергияси учун компенсациялар йил давомида ҳар ойда тўлаб берилади'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 19:10

    Газ ва электр энергияси учун компенсациялар йил давомида ҳар ойда тўлаб берилади

    2025 йил 1 майдан бошлаб қандай оилалар компенсация учун ариза топшириши мумкин?

    '"Прописка"дан ўтган ҳудуддагина "такси"чилик қилиш мумкинми?'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 18:56

    "Прописка"дан ўтган ҳудуддагина "такси"чилик қилиш мумкинми?

    Кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу хабарга Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов изоҳ берди.

    'Андижонда вагон устига чиққан эркакни юқори кучланишли ток урди'ning rasmi

    Жамият 13.06.2025 18:45

    Андижонда вагон устига чиққан эркакни юқори кучланишли ток урди

    Ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати расмий муносабат берди.