АсосийЖамият

Ўзбекистонга божсиз олиб кириладиган тамаки, алкаголь ва биологик моддалар миқдори тасдиқланди

Бу борадаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

'Ўзбекистонга божсиз олиб кириладиган тамаки, алкаголь ва биологик моддалар миқдори тасдиқланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг чекланган қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди

Алкоголь маҳсулоти, шу жумладан, пиво – 2 литр;

Сигарет – 200 дона;

Сигара – 5 дона;

Тамаки – 100 гр;

Атир ва ифор тарқатувчи сувлар – 3 дона (300 мл.дан ошмаган миқдорда);

Биологик фаол қўшимчалар:

суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда;

кукун ҳолатида – 0,5 кг;

таблетка –100 дона;

капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда;

қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётганда товарларга ягона божхона тўлови икки баробар миқдорда белгиланади. Мазкур норма 2025 йил 1 майдан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар