АсосийДунё

Италия Ҳормуз бўғозига ўз ҳарбий кемаларини юборади

Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан Римда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

'Италия Ҳормуз бўғозига ўз ҳарбий кемаларини юборади'ning rasmi

Италия Ҳормуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз ҳарбий денгиз кучларини жойлаштиришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан Римда бўлиб ўтган учрашув давомида айтган.

Вазирнинг таъкидлашича, Италия ушбу қарорни ҳозирги кескин геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқмоқда. Бироқ Ҳормуз бўғозига ҳарбий кемаларни юбориш АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро якунланганидан кейин амалга оширилиши мумкин.

Таяни, шунингдек, Рим Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

“Италия мулоқот ва дипломатик ечимларни давом эттириш тарафдори”, — деди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия ва Украина 3 кунлик ўт очишни тўхтатишга келишди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:39

    Россия ва Украина 3 кунлик ўт очишни тўхтатишга келишди

    Бу даврда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиб, асосий эътибор гуманитар масалаларга қаратилади.

    'Россия жанубидаги 13 та аэропортда парвозлар вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2026 13:36

    Россия жанубидаги 13 та аэропортда парвозлар вақтинча тўхтатилди

    Маълум қилинишича, “Жанубий Россия аэронавигация компанияси” филиалининг маъмурий биноси яқинига дрон қулаши хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига сабаб бўлган.

    'Брюссел Москвани украиналик болаларни руслаштиришда айбламоқда'ning rasmi

    Дунё 08.05.2026 13:04

    Брюссел Москвани украиналик болаларни руслаштиришда айбламоқда

    Украиналик болаларнинг Россияга мажбуран кўчирилишига алоқадор шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкциялар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

    'Индонезияда Дуконо вулқони отилиб, сайёҳлар ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2026 10:32

    Индонезияда Дуконо вулқони отилиб, сайёҳлар ҳалок бўлди

    8 май куни эрталаб Индонезиядаги Дуконо вулқони отилиши оқибатида уч нафар сайёҳ ҳалок бўлди.

    'Исроилда ҳантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2026 05:07

    'Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 07.05.2026 08:47

    Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди

    Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Тelegram'даги видеомурожаатида хорижий дипломатик ваколатхоналарни Россия Мудофаа вазирлигининг огоҳлантиришига жиддий эътибор беришга ундади.