Россия ва Украина 9–11 май кунлари уч кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу даврда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиб, асосий эътибор гуманитар масалаларга қаратилади.
Келишув доирасида энг муҳим масалалардан бири — ҳарбий асирларни алмаштириш бўлиб, томонлар “1000 га 1000” форматида асирларни қайтаришга рози бўлгани айтилмоқда.
Россия томони АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган ўт очишни тўхтатиш ташаббусини қабул қилгани билдирилди. Шунингдек, бу жараёнда гуманитар масалалар, хусусан асирлар тақдири устувор экани таъкидланган.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам ушбу келишувни тасдиқлаб, асосий мақсад украин ҳарбий асирларини уйига қайтариш эканини қайд этди. У Украина томони келишувни амалга ошириш учун зарур барча тайёргарликни бошлаганини маълум қилди.
Келишув АҚШ воситачилигида амалга оширилаётгани айтилмоқда ва томонлар унинг тўлиқ бажарилишига ишонч билдирмоқда.






