АсосийЖамият

Фарғонада 16 нафар ҳоким ёрдамчиси жавобгарликка тортилди

Бу ҳақда Бизнес-омбудсман ҳабар қилди.

'Фарғонада 16 нафар ҳоким ёрдамчиси жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Қайд этилишича, online-mahalla.uz платформаси орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлили давомида вилоятда 34 та ҳолатда ҳоким ёрдамчилари тадбиркорларнинг кредит ажратиш бўйича аризаларига белгиланган тартибда хулоса бермагани аниқланган.

Амалдаги тартибга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ҳоким ёрдамчиси ариза асосида жойига чиқиб ўрганиш ўтказиши, натижалар бўйича фотоҳисобот тайёрлаши ҳамда 5 иш куни ичида кредит ажратиш ёки рад этиш юзасидан хулосани ягона электрон платформага жойлаштириши лозим.

Таҳлиллар якунига кўра, ушбу талабларни бажармаган 16 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган. Шунингдек, тадбиркорларга кредит олиш бўйича зарур хулосалар берилиши таъминланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизимига қаратаётган алоҳида эътибори натижасида ушбу маскан бугун тўлиқ реконструкция қилинди, қўшимча корпус қурилди ва 20 ўринли янги туғруқ бўлими ташкил этилди.

    'Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Матиз ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Матиз ЙТҲга учради

    Ушбу мудҳиош ҳодиса ортидан ҳайдовчи вафот этган.

    'Андижонлик йигит Россия–Украина урушида қатнашгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Андижонлик йигит Россия–Украина урушида қатнашгани учун 3 йилга қамалди

    Суд жараёнида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бу қадамни молиявий муаммолар туфайли қўйганини билдирган.

    'ССВ ходимларининг ойлиги оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    ССВ ходимларининг ойлиги оширилади

    Cоҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардаги 880 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади.

    'Жаҳон нефть захиралари рекорд даражада камайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    Жаҳон нефть захиралари рекорд даражада камайди

    Financial Times ёзишича, АҚШда бензин захиралари таътил мавсуми даврида тарихий паст даражага етиши мумкин.

    '6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 20:25

    6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    “Ўзгидромет” 6 май учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.