АсосийЖамият

ССВ ходимларининг ойлиги оширилади

Cоҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардаги 880 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади.

'ССВ ходимларининг ойлиги оширилади'ning rasmi

Президент “Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, соҳада бошқарув тизими қайта кўриб чиқилиб, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги бошқарув ходимларининг иш ҳақи янги тизим асосида белгиланади.

Шунингдек, вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий ташкилотларида Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари штат бирликлари қуйидагича тасдиқланди:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати

— 298 та (жумладан, 1 та вазирнинг биринчи ўринбосари ва 5 та вазир ўринбосари);

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси — 68 та;

Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги — 42 та;

Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари — 128 та;

Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази — 30 та;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари — жами 602 та; туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари — 18 тадан.

Қайд этилишича, соҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардаги 880 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади.

Фармонга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

Жумладан:

— вазирлик марказий аппарати ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган шартлар;

— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига ҳудудий бошқармалар даражасидаги шартлар;

— туман (шаҳар) бўлимлари ходимларига “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари даражасидаги шартлар;

— Клиник аудит инспекцияси ходимларига Ижтимоий инспекция тизимига тенглаштирилган шартлар;

— Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти учун белгиланган иш ҳақи разрядлари қўлланади.

Мазкур ўзгаришлар соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш, шунингдек, ходимларнинг моддий рағбатлантирилишини кучайтиришга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонлик йигит Россия–Украина урушида қатнашгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Андижонлик йигит Россия–Украина урушида қатнашгани учун 3 йилга қамалди

    Суд жараёнида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бу қадамни молиявий муаммолар туфайли қўйганини билдирган.

    'Жаҳон нефть захиралари рекорд даражада камайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    Жаҳон нефть захиралари рекорд даражада камайди

    Financial Times ёзишича, АҚШда бензин захиралари таътил мавсуми даврида тарихий паст даражага етиши мумкин.

    '6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 20:25

    6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    “Ўзгидромет” 6 май учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 16:39

    Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди

    Дастлабки маълумотларга кўра, 75 ёшли ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашиб, бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

    'Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 13:54

    Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди

    Кейинги йилларда ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан Хоразм вилоятида  транспорт-коммуникация тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган бир нечта йирик  лойиҳалар амалга оширилди.

    'Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 05.05.2026 09:47

    Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин

    Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътибор марказига тушди.