АсосийЖамият

Тошкент вилоятида зарарли дастурлар сотган шахс ушланди

“Telegram” орқали APK-файллар тарқатган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

'Тошкент вилоятида зарарли дастурлар сотган шахс ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Киберхавфсизлик маркази мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда зарарли дастурлар савдоси билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро ўзи яратган зарарли APK дастурларни Telegram орқали 100–300 минг сўм эвазига 10 га яқин фойдаланувчига сотган.

Шунингдек, у мижозларга техник кўмак кўрсатиб, дастурлардан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериб келган. Таъкидланишича, мазкур дастурлар орқали бошқа шахсларнинг Telegram аккаунтларига рухсатсиз кириш, СМС хабарларни ўқиш ҳамда тўлов тизимларидаги маблағларни ўзлаштириш имкони бўлган.

Аниқланишича, гумонланувчи мессенжердаги 5 дан ортиқ гуруҳ ва каналларга администраторлик қилиб, у ерда доимий равишда зарарли дастурларни тарғиб қилган.

Тадбир давомида ундан “Asus ExpertBook” ноутбуки, “Redmi Note 10 Pro” телефони, қаттиқ диск ва банк карталари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқароларга шубҳали ҳолатлар юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилиш тавсия этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:06

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Самарқандда болани калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:01

    Самарқандда болани калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди

    Хусусий боғчада содир бўлган ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

    '5 кг симобни 240 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:05

    5 кг симобни 240 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Бухорода заҳарли моддани ноқонуний савдога чиқарган шахслар қўлга олинди.

    'Ҳаж–2026: Ўзбекистонликлар қачондан зиёратга бориши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Ҳаж–2026: Ўзбекистонликлар қачондан зиёратга бориши айтилди

    Илк парвозлар 2 майдан бошланади, зиёратчилар 9 та ҳудуддан жўнаб кетади.

    'Тошкент вилоятида ППХ ходимига нисбатан билдирилган айбловлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Тошкент вилоятида ППХ ходимига нисбатан билдирилган айбловлар рад этилди

    Расмий маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

    'Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:06