Самарқанд вилоятида тарбиячининг болага нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан мутасадди идоралар муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа “Мадина Кўзмунчоқ” хусусий болалар боғчасида содир бўлган. Жорий йилнинг 20 апрель куни ўрта гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчи боланинг бошига бир неча марта урган.
Боғча раҳбарияти қарорига кўра, 23 апрель куни ушбу тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.






