АсосийДунё

Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон Ҳормуз бўғози бўйича мурожаат қилганини маълум қилди.

'Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Эрон Қўшма Штатларга мамлакат ички сиёсий ва иқтисодий босимлар сабаб “қулаш ҳолатида” эканини билдирган. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

“Эрон бизга ҳозиргина ъқулаш ҳолатидаʼ эканини маълум қилди. Улар раҳбарият даражасида вазиятни тартибга солишга уринаётган бир пайтда биздан Ҳормуз бўғозини имкон қадар тезроқ очишимизни сўрамоқда. Менимча, улар буни уддалайди”, — деб ёзган Трамп.

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик фонида минтақада денгиз ташувлари бўйича чекловлар кучайган. 28 февралдаги операциялардан сўнг Эроннинг нефть экспорти ҳажмлари сезиларли даражада камайган.

Шунингдек, 11 апрелдан буён томонлар ўртасида музокаралар давом этаётган бўлсада, ядровий дастур ва хавфсизлик масалаларидаги келишмовчиликлар сабаб якуний келишувга эришилмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги уруш шароитида ҳокимият Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўлига ўтгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:10

    Эрондаги уруш шароитида ҳокимият Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўлига ўтгани айтилмоқда

    Али Хоманаийнинг урушнинг биринчи кунида ўлдирилиши ортидан Эронда ҳокимият тизими тубдан ўзгаргани айтилмоқда.

    'АҚШда паспорт муқовасига Дональд Трамп портрети туширилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:37

    АҚШда паспорт муқовасига Дональд Трамп портрети туширилади

    Мустақилликнинг 250 йиллиги муносабати билан янги дизайн жорий этилади.

    'Қозоғистонда шоқол одамларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:45

    Қозоғистонда шоқол одамларга ҳужум қилди

    Туркистон вилоятида йиртқич қишлоққа кириб, бир неча кишини жароҳатлади.

    'Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:22

    Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади

    Эрон томони таъкидлашича, минтақадаги ҳар қандай беқарорлик ёки ҳарбий хатарлар сақланиб қолса, бўғоз орқали эркин ҳаракатланиш чекланиши мумкин.

    'Москвада қурилаётган элита уйда катта ёнғин чиқди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:09

    'Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 10:28

    Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

    Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.