Янги тартибда асосий таъсир Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўлига ўтган.
Маълум қилинишича, марҳум раҳбарнинг ўғли Мужтабо Хоманаий олий раҳбар сифатида тайинланган бўлса-да, унинг роли чекланган. Манбаларга кўра, у асосан генераллар томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш билан шуғулланмоқда.
1979 йилдан буён Эрондаги бошқарув тизими мутлақ ваколатларга эга олий раҳбар атрофида қурилган эди. Бироқ уруш шароитида ҳокимият тор доира — Миллий хавфсизлик олий кенгаши, олий раҳбар девони ва корпус ўртасида жамланган.
Таҳлилчилар фикрича, айни пайтда ҳарбий стратегия ва муҳим сиёсий қарорларда ҳал қилувчи ролни корпус бажармоқда. Шу билан бирга, Мужтабо Хоманаий омма олдида деярли кўринмаяпти ва мулоқотни чекланган каналлар орқали амалга оширмоқда.
Манбаларга кўра, у расман энг юқори лавозимни эгаллаган бўлса-да, амалда қарор қабул қилувчи эмас, балки уларни расмийлаштирувчи шахсга айланган. Ҳақиқий ҳокимият эса уруш даврида шаклланган бошқарув тизими, хусусан Миллий хавфсизлик олий кенгаши қўлида жамланган.






