Москванинг шимолида қурилаётган кўп қаватли тураржой мажмуасида юз берган кучли ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 13 нафар инсон жароҳатланди. Қутқарувчилар 200 дан ортиқ киши бинода бўлган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.
28 апрель куни 2-Аmbulatoriya йўли, 14-уй манзилида жойлашган қурилиш майдонида ёнғин чиққан. Дастлаб олов бинoning 2 ва 3-қаватларини қамраб олган.
Ҳодиса вақтида ёнғинга энг юқори — 5-даражали мураккаблик берилган, кейинчалик у 4-даражага туширилган. Ёнғин умумий ҳисобда 1,4 минг квадрат метр майдонни қамраб олган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғинни ўчиришга 120 нафар қутқарувчи ва 30 та техника жалб этилган. Ҳозирги маълумотларга кўра, 31 киши бинодан чиқариб олинган.
Ҳодиса бўйича Россия Жиноят кодексининг 216-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ёнғиннинг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас.






