АсосийДунё

Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди

Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

'Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчини қабул қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Томонлар Россия ва Эрон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик, минтақадаги вазият ҳамда Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатиш масалаларини муҳокама қилган.

Владимир Путин учрашувда Эрон халқига тинчлик ва барқарорлик тилакларини билдириб, Россия минтақада вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.

Аббос Ароқчи эса Теҳрон номидан Москванинг доимий қўллаб-қувватловига миннатдорлик билдириб, Россия ва Эрон ўртасидаги алоқалар стратегик шериклик руҳида ривожланаётганини қайд этди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик, сиёсий мулоқотни давом эттириш ҳамда кескинликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Мазкур учрашув Эрон ва АҚШ ўртасида кутилаётган навбатдаги музокаралар арафасида бўлиб ўтгани сабабли халқаро экспертлар эътиборини тортмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:13

    Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

    АҚШда ўқитувчи бўлиб ишлаган Коул Алленга Президент Дональд Трампга суиқасд қилишга уриниш айби қўйилди.

    'Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди'ning rasmi

    Дунё 27.04.2026 01:04

    Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди

    Бу ҳақда Reuters молиявий ҳужжатларга таяниб хабар берди.

    'Европа Иттифоқи Тожикистоннинг 3 банкини "қора рўйхат"дан чиқарди'ning rasmi

    Дунё 26.04.2026 12:20

    Европа Иттифоқи Тожикистоннинг 3 банкини "қора рўйхат"дан чиқарди

    Ушбу банклар Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашганликда айбланган эди.

    'Колумбияда автобус портлатилди'ning rasmi

    Дунё 26.04.2026 07:46

    Колумбияда автобус портлатилди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб одам ҳалок бўлди.

    'Яқин Шарқда ядровий пойга хавфи кучаймоқда'ning rasmi

    Дунё 26.04.2026 07:40

    Яқин Шарқда ядровий пойга хавфи кучаймоқда

    Эроннинг эҳтимолий ядро қуролига эга бўлиши минтақада кучлар мувозанатини кескин ўзгартириши мумкин.

    'Трамп иштирок этган кечки тадбирда отишма содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 26.04.2026 03:54

    Трамп иштирок этган кечки тадбирда отишма содир бўлди

    Оқ уй маълумотига кўра, президент Дональд Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс хавфсиз жойга зудлик билан эвакуация қилинган.