Сиёсий таҳлилчиларга кўра, агар Эрон ядровий салоҳиятга эга бўлса, АҚШ Саудия Арабистонига хавфсизлик кафолати сифатида ўз ядро қуролларини жойлаштириши ёки унинг мустақил дастурини қўллаб-қувватлаши эҳтимоли бор. Бундай сценарий Яқин Шарқда янги ядровий давлатлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан ядро қуролларини бошқа давлат ҳудудига жойлаштириш қатъий чекланган. Амалда эса бундай қуроллар мезбон давлат ихтиёрига берилмайди. Мутахассислар Покистон Саудия Арабистони учун эҳтимолий “ядровий соябон” бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмайди.
Таҳлилчилар таъкидлашича, бундай жараёнлар АҚШнинг минтақадаги таъсирини сусайтириши, шунингдек, Туркия каби давлатларни ҳам янги геосиёсий қарорлар қабул қилишга мажбур қилиши мумкин.






