Панамерика шоссесида йўловчи автобуси ёнида портлаш содир бўлиб, камида 14 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса оқибатида 20 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма автобус ўтаётган пайтда ишга туширилган. Колумбия президенти Густаво Петро воқеани террорчилик ҳужуми деб баҳолаб, унда собиқ FARC гуруҳига алоқадор жангариларни айблади.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.






