Маълум қилинишича, адвокат маҳаллий фуқарога нисбатан тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўз танишлари орқали енгилроқ жазога алмаштириб беришни ваъда қилган.
У бу “хизмат” эвазига 10 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ДХХ фуқароларни шундай ҳолатлар ҳақида 1520 рақами орқали хабар беришга чақирди.






